Жамоат тартибини сақлаш

Жамоат тартибини сақлаш

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифаларидан бири – жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборатдир.

Ушбу вазифани бажариш доирасида ички ишлар органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда комплекс тадбирлар ташкил этилиб, амалга оширилмоқда.

Шундай қилиб, «Хавфсиз шаҳар» Концепцияси доирасида Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида, шунингдек Республиканинг йирик шаҳарларида сутка давомида узлуксиз уч сменали патруллик ташкил этилган. Ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган биргаликдаги патрул нарядлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида хизматни олиб бормоқдалар.

Биргаликдаги патрул нарядлари жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш функцияларини амалага оширишдан ташқари зарурат туғилганида аҳолига зарур ёрдам кўрсатиб келмоқдалар.

Ҳозирги кунда Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида 669 та биргаликдаги патрул маршрутлари (130 та пиёда, 519 та автомобил, 10 тадан отлиқ ва мотоскутерли) ташкил этилган. Ушбу маршрутларда 1144 нафар ички ишлар органлари ходимлари, 723 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва 148 нафар «Фидокор ёшлар» жамоатчилик гуруҳи вакиллари жалб қилинган.

Патруллик қилишдан ташқари, Миллий гвардия кучлари Тошкент шаҳрида ва вилоятлар марказларида ўказиладиган оммавий, маданий ва спорт тадбирлари давомида жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлайди.

Айни пайтда Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги биргаликдаги фаолияти ўз самарасини бериб келмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА