2019 ЙИЛ ХАРИДЛАРИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

Корхона ва ташкилот раҳбарлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2019 йил харидлари бўйича танлов савдоларини эълон қилади.

1. Ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, кийим-кечак, махсус кийимлар, тоғ-альпинизм кийим жиҳозлари, биолигик, радиацион, кимёвий ҳимоя воситалари, техник-муҳандислик воситалари, китоб ва босма нашрлар бланкалари (ўқув-услубий ва бадиий адабиётлар), дори-дармон, медицина ускуналари (тиббий маҳсулотлар, қурилмалар ва асбоблар, дезинфекцияловчи воситалар), ошхона анжомлари,  инвентарь ва ускуналар, совутиш ва технологик ускуналар.

2. Алоқа ва коммутация ускуналари, компьютерлар ва офис техникалари, спорт моллари ва жиҳозлари, (зирхли-автотехникаларни) тренажёр ва иммитаторлари, видеокузатув қўриқлаш тизимлари, дала-машқ ускуналари, кабель, лок-бўёқ маҳсулотлари,  қўриқлаш ва ёнғинга қарши воситалар, теле-видеоускуналар, ёруғли сигнал қурилмаси, автомобиль шиналари, аккумуляторлар, бензин-дизель электрогенераторлар, ўқув ва профессионал  мусиқа асбоблари ва ускуналари.

Маълумот учун телефонлар: (+99871 236-50-87, 236-50-68, 236-50-49).

Танлов савдоларида барча корхона ва ташкилотлар маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи)лар, шу жумладан кичик бизнес субъектлари ҳам барча талабларни бажарган ҳолда иштирок этиши мумкин.

Товарларни етказиб бериш талаблари: Тошкент шаҳридаги омборга, хорижлик етказиб берувчилар учун  CIP Тошкент (Инкотермс-2010) шартлари бўйича.

Етказиб бериш муддати: 25 декабр 2019 йилгача.

Тўлов тури: 15% олдиндан тўлов, қолган 85% – товар етказиб берилгандан сўнг тўланади.

Тижорат таклифлар ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қуйидаги манзилга етказиб бериш орқали: 100029, Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 23 уй (ЎР МГ харид қилиш бўлими)га ёки электрон почта орқали қабул қилинади: ng.umto@mail.ru.

Тижорат таклифларда тўлов тури, етказиб бериш муддати, (корхонанинг юридик манзили, алоқа телефон рақамлари, реквизит)лар, тижорат таклифини амал қилиш муддатларини  кўрсатиб ўтиш сўралади.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА