ХИТОЙ ХАЛҚ РEСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ҚУРОЛЛАНГАН МИЛИЦИЯСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ

Жорий 2019 йилнинг 14-17 май кунларига мўлжалланган Хитой Халқ Республикасининг Халқ Қуролланган Милицияси бош қўмондони Ван Нин бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бошланди.

Ташрифнинг дастлабки кунларида Хитой Халқ Қуролланган Милицияси бош қўмондони Ван Ниннинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашуви амалга оширилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

   

Ташриф доирасида икки қўмондонлик раҳбарларининг “Ҳамкорлик-2019” ўқув-амалий машғулотлари якунида иштирок этиши режалаштирилган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА