ОЛМАЗОР ТУМАНИДА СПОРТ СЕКЦИЯЛАРИ ТУРЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Олдин маълум қилганимиздек мураббийлик лицензиясини қўлга киритган Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти курсантлари Олмазор туманидаги умумтаълим мактабларда Жиу-житсу спорт тури бўйича бепул тўгараклар очиб, ўқувчи ёшларга бу спортнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқдалар. Бундан асосий мақсад – ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини орттириш, уларнинг ёмон иллатларга эргашмаслиги ва келажакда спорт бўйича Ўзбекистон ва жаҳон чемпионларининг етишиб чиқишида кўмаклашишдир.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоиз-ки, бугунги кунда Жиу-житсу спорт турини ўргатиш бўйича Олмазор туманида жойлашган 6та (15, 134, 185, 196, 261 ва 326) умумтаълим мактабларида ташкил этилган бепул спорт тўгаракларига 200 га яқин 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва уюшмаган ёшлар Жиу-житсу спорт турини ўрганиш учун қатнамоқдалар.

Бугунги кунда Олмазор туманида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти мутахассислари томонидан бепул футбол тўгараклари очилиши  ҳам режалаштирилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА