ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ, НАВБАТДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти биносида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг икки кунга мўлжалланган ўқув-йиғини бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-йиғини ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, ушбу йўналишда янги инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш ва 2019 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини тинглаш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу йиғиннинг биринчи кунида семинардаги ҳар бир иштирокчининг соҳага оид амалга оширган ёки амалга оширмоқчи бўлган янги инновацион ғоялари бўйича маърузалари тингланди ва таҳлил қилинди, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш тизимида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида соҳага оид “Энг яхши инновацион ғоя муаллифи” танлови эълон қилиниб, якунларига кўра танлов ғолиблари муносиб рағбатлантирилди, ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий-маъмурий секторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишларни самарадорлигини оширишнинг долзарб муаммолари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлар ҳамда ОАВ билан ишлаш тартиби мавзуларида маърузалар қилинди.

 

Шунингдек, иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар натижасида бажарилган ишларнинг ижобий ва салбий томонлари, амалга оширилган ташаббуслар ҳамда йўл қўйилган хатолар муҳокама қилинди. Бундан ташқари Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусни ҳудудларда мунтазам равишда амалга ошириш бўйича йўл харитаси ва ташкил этилажак тадбирлар бўйича керакли йўл-йўриқлар белгиланди.

 

Икки кунлик ўқув-йиғин доирасида иштиркочилар учун ҳарбий қисм ва муассасаларнинг бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида концерт дастури, Қатағон қурбонлари хотираси ва Ўзбекистон тарихи давлат музейларига саёҳат ташкил этилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА