Халқаро ҳамкорлик

ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА

Россия Федерацияси Президенти В.Путиннинг 2018-йил 18-19-октябрь кунларида бўлиб ўтган Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати директори – Россия Миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони, армия генерали Виктор Василевич Золотов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида Росгвардия қўшинлари бош қўмондони Виктор Золотов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Ташматовлар ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Икки томонлама тузилган битимга кўра жамоат тартибини сақлаш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим объектларни қўриқлаш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

 


ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ҚУРОЛЛАНГАН МИЛИЦИЯСИ АЪЗОЛАРИДАН ТАРКИБ ТОПГАН ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА РАСМИЙ ТАШРИФИ

Хитой халқ Республикасининг Халқ Қуролланган Милицияси штаби девони мудир ўринбосари Ши Айитзю бошчилигидаги делегация 2018 йил 21-24 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасида расмий ташриф билан бўлди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ботир Турсунов билан учрашув бўлиб ўтди. Музокара жараёнида томонлар 2019 йил учун иккиёқлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Шу билан бир қаторда, хорижий меҳмонлар Миллий гвардия тузилмалари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ҳарбий қисмларга ташриф буюрдилар ҳамда пойтахтнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар. 

            
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА РАСМИЙ ТАШРИФИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати ўртасида тузилган 2018 йил учун ҳамкорликни яна ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси “Йўл харитаси” да белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида 2018 йил 21-24 август кунлари Ўзбекистон Республикаси қўмондони биринчи ўринбосари генерал-майор Ботир Турсунов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюрди.

Ташриф тўрт кунга мўлжалланган бўлиб, давомийлиги доирасида Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари Россия Федерацияси миллий гвардияси қўшинлари тузилмаларининг жанговар-хизмат фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари ташриф давомида Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари қўмондонининг Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош штаби бошлиғи – Россия Федерацияси миллий гвардияси қўшинлари Федерал хизмати директорининг биринчи ўринбосари-генерал-полковник Сергей Ченчик билан учрашди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Росгвардия Марказий қўмондонлиги пункти фаолияти билан яқиндан танишдилар ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси Марказий музейини ҳамда тузилма фаолиятига оид бўлган ҳужжатли фильм томоша қилдилар.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА РАСМИЙ ТАШРИФИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати ўртасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида 2019 йилнинг 12-15 февраль оралиғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Ш. Шакиров бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегацияси Останкино телеминорасига ташриф буюриб, телемарказ қўриқлаш фаолиятини ташкиллаштириш билан танишишди. шунингдек улар Москва вилоятидаги Россия Федерациясининг Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати Бош бошқармаси ва Москва шаҳридаги Росгвардия Бош бошқармасининг муассасаларида бўлиб, Росгвардия давлат идораларидан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси бошлиғи полиция генерал-лейтенанти Александр Гришенко билан учрашди. Учрашув доирасида Миллий тадқиқот ядро университети “МИФУ”даги муҳим давлат объектларини муҳофаза қилишнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари учун рус мутахассислар томонидан Росгвардия хусусий хавфсизлик бўлинмаларида ишлатиладиган техник ускуналар ва автотранспорт воситалари, автомашиналарни назорат қилиш пункти ва ҳарбий комендант идорасининг жойлашуви, Миллий тадқиқот ядро университети “МИФУ” лазер ва наномарказлари, Москва вилояти Росгвардия Бош бошқармаси навбатчилик қисми ва Москва вилояти “Миллий гвардиянинг Москва вилояти бўйича нодавлат бинолар қўриқлаш бўлинмалари” Федерал хазина муассасаси фаолияти билан танишдилар.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Росгвардия қўриқлаш бўлинмалари ўртасида тажриба алмашиш соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси Федерал хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида 2019 йилги ҳамкорлик режаси имзоланди.


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ МАХСУС ОТРЯДИ ТУЗИЛМАСИ ҲАМДА ХИТОЙ ХАЛҚ РEСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ҚУРОЛЛАНГАН МИЛИЦИЯСИ ЎРТАСИДАГИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ Республикаси Халқ Қуролланган Милицияси ўртасида тузилган иккиёқлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан 2018 йил 22 декабрь кунидан 2019 йил 27 январь кунга қадар Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ўзбек-хитой ҳамкорликдаги махсус отрядлар ўртасида қўшма амалий машғулотлари бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган амалий машғулотлар натижасида хитойлик йўриқчилар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун амалий машғулотлар ва жанговар «УШУ» ҳамда шаҳар шароитида жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича мастер-класслар намойиш этишди.

Тренинг машғулотлари якунларига кўра, Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари ўзларининг жанговар шайлик бўйича маҳоратларини оширдилар ҳамда Хитойлик йўриқчилар билан ўзаро тажриба алмашдилар.


ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК САМАРАЛИ ДАВОМ  ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашиш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш, ушбу йўналишларда ҳарбий хизматчиларнинг назарий ва амалий кўникмаларини ошириб бориш масалаларига устувор аҳамият қаратиб келинмоқда.

Ушбу устувор йўналиш доирасида 2019 йилнинг  февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегацияси Хитой Халқ қуролланган полицияси билан йўлга қўйилган  ҳамкорлик масалалари юзасидан Пекин ва Шанхай шаҳарларига ташриф буюрди.

Дўстона ва амалий руҳда ўтган ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, биргаликда амалий ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

   


ПРЕЗИДЕНТЛИК ОРКЕСТРИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ФЕДЕРАЛ ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ МОСКВА КРЕМЛИ КОМЕНДАНТЛИК ХИЗМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ

Россия Федерацияси Федерал қўриқлаш хизмати директорининг расмий мурожаатига мувофиқ, ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг таклифига асосан 18 йил 26-29 ноябрь кунлари Президентлик оркестри Россия Федерациясининг Федерал қўриқлаш хизмати Москва Кремили комендантлик хизмати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида россиялик мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли Алоҳида Намунали Ҳарбий Оркестр ва Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейига ташриф буюришди ва томонлар ҳарбий оркестр иштирокидаги маросим тадбирларини ўтказиш ҳамда, пуфлама чолғулар бўйича мутахассисларни тайёрлаш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш имкониятлари масалаларини муҳокама қилишди. Ташрифнинг якунловчи қисмида эса, меҳмонлар учун Миллий гвардия Алоҳида Намунали Ҳарбий Оркестр ва Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи ўқувчилари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Расмий ташриф якунларига кўра, томонлар уюштирилажак тадбирлар учун ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ижодий гуруҳларни таклиф қилиш ва мусиқавий соҳа вакилларидан ўқитувчи ва ўқувчиларни малака ва тажрибаларини ошириш мақсадида алмашинув лойиҳаларини имкониятларини кўриб чиқиш юзасидан, ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардиясига тегишли ўқув юртларида россиялик мутахассислар иштирокидаги мастер класслар ташкил этиш бўйича иккиёқлама келишув имзоланди.

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ МАХСУС ОТРЯДИ ҲАМДА ТУРКИЯ ЖАНДАРМЕРИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАШҒУЛОТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси махсус отряди ва Туркия Республикаси Жандармерияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини яна ривожлантириш бўйича тузилган амалий ҳаракатлар Режаси «Йўл харитаси» ни амалга ошириш юзасидан 2018 йил 5-17 август кунлари «Фориш» (Жиззах вилояти) тоғ полигонида Миллий гвардия махсус отряди ва Туркия Жандармерияси ўртасида ўзбек-турк ҳамкорлик тренинглари бўлиб ўтди.

Қўшма тренинглар жараёнида Туркия Жандармерияси томонидан қўлбола портловчи воситаларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш шу билан бирга, шаҳар шароитида жанговар операциялар олиб бориш тактикалари бўйича амалий машғулотлар ўтилди.

Тренинг якунларига кўра, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси вакиллари турли хил шароитларда террористик уюшмаларга қарши курашиш юзасидан тажрибалар алмашдилар.

 
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА