ЯНА БИР КЎНГИЛСИЗЛИКНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

2019 йил 9 июль куни соат 21:40 атрофида “Қўйлиқ” деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган. Ёрдамга ошиққан айрим фуқароларнинг тўхтаб туришга мажбур қилган қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б.эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро А.Б.га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассилар жалб қилинган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА