ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИГА ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ ВА СУРИШТИРУВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВАКОЛАТИ БЕРИЛДИ

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Жорий йилнинг 8 июль куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-548-сон қонуни Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига терговга қадар текширув ва суриштирувни амалга ошириш ваколати берилди.

Мазкур қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

Биринчидан, Жиноят-процессуал кодексининг 38-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Жиноят ишлари бўйича суриштирув:

1) Ички ишлар органларининг;

2)Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;

3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;

4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;

5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг суриштирувчилари томонидан амалга оширилади »;

Иккинчидан, Жиноят-процессуал кодексининг 391-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилди:

«13) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари – қонун билан уларнинг иш юритишига берилган ишлар бўйича»;

Учинчидан, Жиноят-процессуал кодексининг 3812-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилди:

«5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари – Жиноят кодексининг 2501-моддаси (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 2591-моддасида (Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича».

Тўртинчидан, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасининг олтинчи қисмидаги «2591» рақами (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ваколатига киритилганлиги муносабати билан) чиқариб ташланди.

Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги2481-модда билан тўлдирилди:

«2481-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари

Ушбу Кодекснинг 1851-моддасида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари)
ва 2101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади».

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси ва ҳудудий суриштирув бўлимлари ташкил этилди.

Махсус ўқув режа асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тамомлаб келган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича Миллий гвардиянинг ҳудудий суриштирув бўлимлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, асосий вазифалари ва функцияларини, терговга қадар текширув ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаб бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси ва ҳудудий суриштирув бўлимлари тўғрисида Низом” тасдиқланиб, хизмат фаолиятига жорий этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан хизматни ташкил этишга доир бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг суриштирув бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА