ЯНГИ УЙ КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида катта ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг муносиб турмуш кечириши, оилавий шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларда кўп қаватли уйлар қурилиб босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.

Куни-кеча Миллий гвардия сафларида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган 18 нафар ҳарбий хизматчиларга Урганч шаҳрида қурилган кўп қаватли янги уйларнинг хонадонларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

   

Тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Сенат аъзоси Ф.Эрманов, Миллий гвардия қўмондонлиги вакиллари, Урганч шаҳар ҳокимлиги, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими ва меҳмонлар янги хонадонларга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириш билан бир қаторда хонадон аъзоларига туҳфа сифатида қимматбаҳо совғалар тақдим этдилар.

– Бу кун оилам учун жуда ҳам қувончли кундир. Оила аъзоларим барча қатори замонавий, янги уйларда яшашни ният қилишарди. Бугун ана шу орзуларимиз рўёбга чиқди. Эндиликда биз ҳам бахтли хонадон соҳибларидан биримиз, – дейди шинам уйлардан бирининг янги соҳиби Рустам Жабборов.

Республикамиз бўйлаб янги қурилган кўп қаватли уйлар хонадонларининг калитларини топшириш маросимлари давом этмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА