ҲАФТА ҚАҲРАМОНЛАРИ

Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Хўжаев Дадахон Илҳомович, Ҳарбий-техник институти курсантлари Хасанов Жавоҳир Бахтиёр ўғли ва Элмуродов Сухробжон Қувондиқовичлар ҳафтамиз қаҳрамонларидир.

Д.И.Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб чўкаётган болани қутқариб қолган.

Ж.Б.Хасанов ва С.Қ.Элмуродов ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган «Шаббода» кафесида келиб чиққан ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, хушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган.

Хизматдошларига намуна кўрсатган қаҳрамонларимиз Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилдилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА