• Асосий
  • СОҒЛОМ ОИЛА – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

СОҒЛОМ ОИЛА – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февраль кунидаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”даги ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жойларда тез ва сифатли тиббий хизматларни жорий этиш орқали халқ орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш давлатимизнинг алоҳида эътибор қаратиб келаётган йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу йўналиш ижроси Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар тизимини ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Жорий йилнинг 23-25 июль кунлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилоятида жойлашган бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун уч кунлик махсус тиббий кўрик ташкил этилган.

   

“Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун ташкиллаштирилган тиббий кўрик давомида ҳеч қандай хавфли касалликлар аниқлангани йўқ. Текширув мобайнида агар фуқароларнинг соғлиғида салбий ташхислар аниқланадиган бўлса, уларга ўз турар жойи бўйича даволанишлари учун йўлланмалар тақдим этилади” – дейди умумий амалиёт шифокори М.Пармонқулова.

Юнусобод тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникасининг бир қатор шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрикда аёллар, болалар ва ҳарбий хизматчилар окулист, лор, дерматолог, педиатр, ортопед каби 15 та мутахассислик бўйича текширувлардан ўтказилмоқдалар.

   

“Бундай тиббий кўриклар бизнинг оиламиз, фарзадларимиз соғлиғини мустаҳкамлашда ва барқарор сақлашда катта ёрдам беради” – дейди 3 нафар фарзаднинг онаси К.Эшбўтаева.

Албатта, соғлом оила соғлом жамият асосидир. Зеро, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш юртимиз равнақи учун хизмат қилади.

   

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА