
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА
Хорижий тилларни, айниқса инглиз тилини билиш бугунги замон талабидир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам барча соҳа вакиллари каби чет тилларини қунт билан ўрганиб келмоқдалар. Маълум бир муддат давомида интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда дарслар ташкил этилиши тил ўрганишдаги самарали усул ҳисобланади.
Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳудудга кириб келаётган сайёҳлар билан бемалол мулоқот қилиши, ўзаро суҳбатлашиш жараёнида суҳбатдошидан тўлиқ маълумот олиши ва мурожаат этувчига тўғри жавоб қайтариши учун хизмат ходимлари томонидан инглиз тили чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилмоқда. Инглиз тилини мукаммал билган ходим эса хизмат вазифасини ўташ вақтида қийинчиликларга дуч келмайди.
Миллий гвардия ходимлари учун ташкил этилаётган инглиз тили дарслари аниқ режа асосида бўлиб, малакали мутахасислар жараёнларга жалб қилинган. Аҳамиятлиси, машғулотлар эркин савол-жавоблар тарзида, суҳбат шаклида ўтказилмоқда, бу эса ўз ўрнида бевосита ўзлаштирган билимни хотирада сақлаб қолишдаги энг самарали услубдир.
Ўзгаришлар ва тараққиёт даври бугун ҳар бир соҳада ўз аксини топмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига кирувчи Қўриқлаш хизмати ходимларининг маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари ҳам албатта, келгусида ўз самарасини беради.
Сайт ҳақида фикрингиз
Натижаларни кўрсатишЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
Веб-сайтга ўтингЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА