МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ СУЗИШДА ҲАМ ҒОЛИБ

Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Қашқадарё вилоятида жойлашган бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида сузиш спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақа натижаларига кўра, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўлинмаси ҳарбий хизматчиларидан тузилган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Тадбир якунида 1-, 2-, ва 3-ўринларни эгаллаган ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА