ФУҚАРОЛАРНИНГ ИШОНЧИ ОРТМОҚДА

Аҳоли хотиржамлиги ва мол-мулк дахлсизлиги борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, республикамиз бўйлаб жойлардаги Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудларда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Соҳа мутахассислари томонидан аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида, фуқаро хонадонлари ва халқ хўжалиги объектларини қўриқловга олишнинг афзалликлари, сигнализация воситалари бепул ўрнатилиши ҳамда бошқа қулайликлар хусусида атрофлича маълумотлар берилиб, замонавий интеграллаштирилган техник қўриқлаш тизими, “ПРИТОК-А” қўриқлаш жиҳозлари орқали ишончли қўриқловни ташкил этиш юзасидан фуқаролар эътиборига тарғибот ишлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилмоқда.

“ПРИТОК-А” қўриқлаш жиҳозининг қулайликлари шундан иборатки, симли телефон алоқаси бўлмаган ҳудудлар ҳам, симсиз уяли алоқа воситаси орқали махсус жиҳозларни хонадон ёки хўжалик объектларига ўрнатиб, қўриқловни таъминлаши мумкин. Бундан ташқари, хонадон ёки хўжалик объектларига “ташвиш” хабари тушган вақтда дераза, эшикларга ўрнатилган қўриқлаш воситалари қаердан ҳавф келганлигини аниқ кўрсатиб беради. Бу эса ўз навбатида хизматнинг сифатли ва ишончли қўриқловини ташкил этишда бир қатор қулайликларни келтириб чиқаради.

Ўтказилган тарғиботлар натижасида кўплаб фуқаролар Қўриқлаш бошқармасининг хизматларидан фойдаланишга қарор қилдилар. Албатта қабул қилинган қарор уларнинг хонадонлари ва мол-мулклари хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлади. Тизим ходимлари томонидан бу каби тарғибот ва тушунтириш ишлари юртимизнинг барча шахар ва туманларида мунтазам давом эттирилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА