ИМТИҲОН ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 5 август кунидан бошлаб ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларда 2019/2020-ўқув йили учун ҳужжат топширган ўқувчиларга имтиҳонлар бошланган эди.

Ихтисослаштирилган синфларга тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест ҳамда жисмоний тайёргарлик синовлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилмоқда.

– Бизнинг мактабдаги ихтисослаштирилган синфга 43 нафар ўқувчининг ҳужжатлари тақдим этилган. Ўқувчиларимиз жисмоний тайёргарлик имтиҳонларини топшириб бўлгач, инглиз тили ва тарих фанларидан тест синовлари қабул қилинди. Номзод ўқувчиларнинг имтиҳон топширишдаги ҳаракатлари ва билимидан шунга гувоҳ бўлдик-ки, бу ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул қилинишлари учун пухта тайёргарлик кўришган, – дейди Тошкент шаҳридаги 172-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.М.Юнусова.

   

Мазкур имтиҳонлар 20 августга қадар давом этади. Танловнинг якуний натижалари 5 кун ичида комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 25 августга қадар ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабининг директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.

Айтиб ўтиш жоизки, 2019/2020-ўқув йили учун ихтисослаштирилган синфларга умумий ҳисобда 4000 га яқин ўқувчиларнинг ҳужжатлари топширилган бўлиб, Республика бўйича ҳар бир синфга 26 нафардан, жами 56 та синфга 1456 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА