МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИСИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Аввал хабар қилинганидек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида уч босқичли “Темур тузуклари” билимдони” Республика танлови юқори савияда ўтказилмоқда.

Бугунги кунда биринчи босқич ўз якунига етиб, унда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида иккинчи босқич беллашувлари старт олди. Жумладан, Андижон вилоятининг Ёшлар маркази биносида ҳам ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида мазкур танловнинг вилоят босқичи ташкил этилди. Иккинчи босқичда ҳарбий хизматчилар Соҳибқирон Амир Темурнинг давлат бошқаруви тизими, ҳарбий жанг санъати, юксак инсоний фазилатлари тўғрисидаги билимлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда кечган мусобақа якунларига кўра, фахрли 3-ўринни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хизматчиси О.Халилов, 2-ўринни вилоят Божхона бошқармаси хизматчиси Н.Миржахоновлар эгалладилар. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Андижон шаҳридаги бўлинмаси ҳарбий хизматчиси А.Ортиқов эса энг юқори баллни тўплаб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва натижада “Темур тузуклари” билимдони” танловининг республика босқичига йўлланма олди.

– Амир Темурнинг бой маданий меросини ўрганиш маънавий иммунитетимизни мустаҳкамлашга замин яратади, Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги билим ва кўникмаларимизни оширади, – дейди фахр ила вилоят босқичи ғолиби А.Ортиқов.

Танлов якунида ташкилотчилар томонидан барча иштирокчи ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА