СПОРТ СОҒЛИК ГАРОВИ

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, спортга қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида Навоий шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежининг спорт мажмуасида «Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори» шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Миллий гвардия Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасидан 9 та оилавий жамоа иштирок этган ушбу мусобақа иштирокчи оилалар ўртасида қуръа ташлаш билан бошланиб, беллашувлар бешта шарт бўйича ўтказилди.

Ғолиблар мусобақа шартларида умумий ҳисобда энг юқори балларни эгаллаган жамоалар ўртасида аниқланди. Мусобақани адолатли баҳолаш мақсадида ҳакамлар томонидан ҳар бир шарт алоҳида кузатиб борилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Сафаров ва Умаровлар оилавий жамоалари 3-ўринни, Хусеновлар оилавий жамоаси 2-ўринни, Зариповлар оилавий жамоаси эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар.

  

Шунингдек, мусобақа иштирокчилари турли номинациялар бўйича ҳам тақдирландилар. Жумладан, «Энг чаққон оила» номинациясига Остоновлар жамоаси, «Ғалабага бўлган интилиши юксак оила» номинациясига Каримовлар жамоаси, «Энг фаол оила» номинациясига эса Холиқуловлар оилавий жамоаси лойиқ деб топилди.

Барча ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландирлар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида ташкил этилган «Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори» шиори остидаги спорт мусобақаларида Зариповлар оилавий жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА