БОКСЧИЛАРИМИЗ ЧЕЧЕНИСТОНДАГИ ТУРНИРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

10 йилдан буён Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этиб келинади.

Жорий йилда ҳам ушбу халқаро турнирнинг навбатдаги мусобақалари 19-23 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур XI халқаро турнирда жаҳоннинг кўплаб боксчилари билан бир қаторда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этадилар. Шу муносабат билан миллий терма жамоамиз 10 нафар спорчи таркибида Чеченистон Республикасига жўнаб кетдилар.

Жумладан, терма жамоа аъзолари билан бирга мусобақаларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси, Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳам Ўзбекистон Республикасининг шарафини ҳимоя қилишда иштирок этади.

Боксчиларимизга Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган XI халқаро турнир баҳсларида ОМАД тилаб қоламиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА