ИШОНЧ МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4075-сонли қарорига кўра 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун ҳудудлар қуйидагича бириктирилди:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига – Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Миллий гвардияси 2020 йил 1 январга қадар Бош прокуратуранинг Академияси ва Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институти мутахассисларини Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Олмазор туманларида жиноятларнинг содир этилиш сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилишга жалб қилиш белгиланди.

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА