ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ ИЛК ДАРСЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН БИРГА

Бугун, 4 сентябрь куни, юртимиз бўйлаб барча умумий ўрта таълим мактабларида 2019/2020 ўқув йилининг илк дарслари бўлиб ўтди. Анъанага мувофиқ, дастлабки дарслар Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигига бағишланган мавзулар остида ташкил этилди.

Ана шундай махсус дарслар ўқувчиларга тинчлик посбонлари томонидан ўтилса, ёшларда янада ўзгача ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик ҳисси шаклланиши табиий.

Республикамиз бўйлаб Миллий гвардияга бириктирилган мактабларда бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбири ҳамда “Мустақиллик дарс”ларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси мутасадди бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари иштирок этиб, барча ўқувчи ёшларга бир олам қувонч бағишладилар.

Мустақиллик дарсларида ихтисослаштирилган синф ўқувчиларига Ватан осойишталиги, унинг тинчлигини сақлашда барчамиз масъул эканлигимиз ҳақида сўзлаб берган ҳарбий хизматчилар ўқувчиларда эртанги кунга ишонч ва ўзларига бўлган қатъиятлиликни кўриб, уларга мард ва жасур йигитлар бўлиб улғайишни тиладилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА