СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМИЗ

Жорий йилнинг август-октябрь ойларига белгиланган “Халқ саломатлиги” ойлиги муносабати билан куни-кеча Навоий шаҳрида жойлашган “Суғдиёна” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда хизматчилари ўртасида умуммиллий спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур беллашувда Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда хизматчиларидан ташкил топган 6 (олти) нафар жамоа иштирок этди.

Иштирокчи жамоалар беллашув тадбири давомида эстафета, тош кўтариш, армрестлинг ва арқон тортиш машғулотлари ҳамда ерга таянган ҳолда куч ишлатиш машқлари каби шартлар орқали куч синашдилар.

Бўлиб ўтган мусобақа Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркибининг меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсададида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида бўлиб ўтган спорт мусобақасида “Шунқорлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир якунида ғолиб ҳамда барча иштирокчи жамоалар Қўриқлаш хизмати раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА