ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида жорий йил 7-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган бокс бўйича эркаклар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олди. Ушбу 78 давлатнинг 365 нафар спортчилари қатнашадиган нуфузли мусобақада юртдошларимиз совринли ўринлар учун энг асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Бобоусмон Батуров (-69 кг ) ҳамда Баҳодир Жалоловлар (+91 кг) ҳам иштирок этадилар.

Анъанага мувофиқ, барча вазн тоифалари учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросими натижаларига кўра, терма жамоамиз аъзоларининг рақиблари ва жанг ўтказилиши кунлари аниқланди:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Ялас Гулужанов (Туркманистон) – 12 сентябрь;

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Дуглас Де Андраде (Бразилия) / Ярослав Иванов (Польша) – 15 сентябрь;

-63 кг: Элнур Абдураимов – Реда Бенбазиз (Жазоир) – 12 сентябрь;

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Агусти Аррегуи Брайн (Аргентина) / Хуго Микаллеф (Монако) – 16 сентябрь;

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваануям Даваасурен (Мўғулистон) – 9 сентябрь;

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Шенебаяр Нармандах (Мўғулистон) – 10 сентябрь;

-91 кг: Санжар Турсунов – Девис Хулио Бланко (Колумбия) / Абнеро Тейшейра Да Сильва (Бразилия) – 15 сентябрь;

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Тсотне Рогава (Украина) / Иман Рамезанпоурделавар (Эрон) – 17 сентябрь.

Спортчи ҳарбий хизматчиларимиз ҳамда миллий терма жамоамиз аъзоларига бўлиб ўтадиган чемпионат баҳсларида ОМАД ва ЗАФАРЛАР тилаб қоламиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА