СПОРТЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ ҲАМ ЖАҲОН ЧEМПИОНАТИДА

Бугун, 3-14 октябрь кунлари Россия Федерацияси Бурятия Республикасининг Улан-Удэ шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича аёллар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олди. Беллашувларда жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан боксчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Мусобақада ўзбекистонлик қизлар ҳам илк маротаба тўлиқ таркибда иштирок этмоқдалар.

Чемпионатнинг илк кунидаги жангларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси бўлган Турсуной Раҳимова (-51 кг) дастлабки рақиби марокашлик Ясмине Муттакидан устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.

Спортчи ҳарбий хизматчиларимиз ҳамда миллий терма жамоамиз аъзоларига бўлиб ўтадиган чемпионат баҳсларида ОМАД ва ЗАФАРЛАР тилаб қоламиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА