СПОРТЧИЛАР ИШТИРОКИДА ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Спорт ҳар қайси мамлакатни жаҳон саҳнасига илдамлик билан олиб чиқа олади. Бугун юртимиз байроғи кураги ерга тегмас спортчиларимиз томонидан жаҳоннинг ҳар бурчагида баландларга кўтарилмоқда. Спортчиларнинг ғалабага бўлган интилишлари, шу онда кечган курашлари барча учун қизиқ албатта. Лекин бунга қарама-қарши вазият сифатида спортчилар орасида турли нохуш ҳолатлар ҳам учраб келмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Нукус шаҳридаги бўлинмаси ташаббуси билан спорт оламидаги нисбий вазиятлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус олимпия захиралари спорт мактабида спортчилар орасида содир этилаётган жиноятларни олдини олиш ва унинг профилактикаси бўйича жаҳон ва Осиё мусобақалари совриндорлари билан профилактик суҳбат ташкил этилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА