“ИБРАТ ВА ҲИКМАТ МАКТАБИ” МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БЎЛИНМАЛАРИДА

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилоятида жойлашган бўлинмасида «Ибрат ва ҳикмат мактаби» номли маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намоёндалари бўлган фахрийларимиз иштирок этди. 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматов, “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Усмонов, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Искандар Раҳмон ва бошқалар сўзга чиқиб, маънавий-маърифий йўналишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз камолини ўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини ҳар бир фуқаро онги ва қалбига етказишда кекса авлод вакилларининг ўрни хусусида фикр юритилди.

   

“Кексаларни эъзозлашдек инсонпарварлик замирида улкан маъно-мазмун мужассам. Зеро, фарзандлар камоли – юрт қудратини, аёлларга муносабат – маданиятимиз даражасини, кексаларга ҳурмат ва эътибор эса маънавиятимиз истиқболини белгилайди. Кексалар ибратини олган инсон ҳаётда адашмайди, ўз мақсадлари сари интилади. Зотан, насиҳатгўй нуронийлари бор элга қут-барака ёғилади”, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи М.Зикирова.

   

Шунингдек, тадбир доирасида кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, нуронийлар иштирокида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, аҳоли онг-у тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, маънавий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, юксак ватанпарварлик, истиқлолга садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш юзасидан муҳим таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, ҳамжиҳатликда амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА