СИФАТ. ИШОНЧ. ХАВФСИЗЛИК.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибидаги Қўриқлаш хизмати томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли қўриқланишини таъминлаш борасида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу кунга қадар Республикамизнинг Тошкент, Андижон, Қўқон шаҳарлари, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида жойлашган қўриқлаш бўлинмаларига “Приток-А” русумли замонавий қўриқлаш технологиялари тўлиқ жорий этилди. Бугунги кунда эса Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида мазкур технологияларни жорий этиш тадбирлари давом этмоқда.

Қўриқлаш бўлинмаси ходимлари томонидан республика бўйлаб қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, йирик супермаркетлар, кўп қаватли уйлар олдида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Инновацион тарғибот автобуси” ва “Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ” имкониятлари билан фуқароларни яқиндан таништириш натижасида юртдошларимиз ўртасида қўриқлаш хизматига бўлган катта қизиқиш уйғониб, ўз навбатида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар хил турдаги жиноятларнинг олди олинишида ўз самарасини бермоқда.

   

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА