МАХСУС НИМЧАЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот бошқармаси иловада техник талаблари келтирилган махсус нимчаларни етказиб беришда танлов савдолари асосида харид қилинишини эълон қилади.

Сиздан сўралган махсус нимчаларни етказиб бериш, имконияти мавжуд бўлса, нархларни чегирма қилган ҳолда тўлов тури, етказиб бериш муддатини, (солиштирма жадваллар билан) тижорат таклифнинг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда бизнинг манзилга юборишингизни сўраймиз.

Тўлов тури: олдиндан тўлов 15%.

Тижорат таклифлари ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача қуйидаги манзилга етказиб бериш орқали: 100029, Тошкент ш., Ш.Рашидов кўчаси 23 уй (ЎР МГ Харид қилиш бўлими) ёки элеcтрон почта орқали қабул қилинади: ng.umto@mail.ru

Тижорат таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати «07» ноябрь 2019 йил, соат 18.00 гача.

Тижорат таклифига қўшимча равишда техникаларни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан расмий ваколатга эга бўлган дилер ёки дистрибюторлиги ҳақида хатниниг асл нусхаси, гувоҳнома, лицензия, корхона рахбарининг паспорти ва Давлат Солиқ Қўмитаси томондан берилган солиқ тўловчилиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаларини тақдим қилишингиз сўралади.

Банкротлик, тугатилиш ёки қайта ташкил этилаётган корхоналар шу билан бир қаторда судлашув жараёнидагилар, кечиктирилган солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлганлар билан шартномалар тузилмайди.

Буюртмани бажарувчи корхоналар етарли даражада моддий-техник таъминотга эга бўлиши шарт.

Илова:

Мурожаат учун телефон: (0371) 236-50-87, 236-50-68.

Техник саволлар бўйича: (0371) 236-50-48

Ҳужжатни юклаб олиш
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА