БИЗНИНГ СПОРТЧИЛАРИМИЗ ХАЛҚАРО ҲАРБИЙ ЎЙИНЛАРДА

Жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтадиган VII Халқаро ҳарбий ўйинлари старт олди. Мусобақаларда дунёнинг 136 мамлакатидан келган жамоалар орасида Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Бугунги кундан бошлаб ушбу халқаро танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қошидаги Республика от спорти бўйича олий спорт мактаби спортчилари мактаб директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Уханда бўлиб турибдилар.

Халқаро ҳарбий ўйинлари – бу дунёдаги энг йирик кўп тармоқли спорт ташкилотларидан бири бўлган Халқаро ҳарбий спорт кенгаши томонидан ҳарбий спортчилар учун ташкиллаштирилган спорт мусобақаларидир. Ушбу мусобақалар ҳарбий хизматчилар учун Олимпия ўйинларининг аналогидир ва у ҳам ҳар тўрт йилда бир марта Олимпия ўйинларидан роппа-роса бир йил олдин ўтказилади.

   

Ўзбекистон спортчилари учун бундай нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш жуда муҳим ва масъулиятли воқеадир, чунки бу ерда спортчиларимиздан ташкил топган делегация Ўзбекистон от спорти тарихида илк маротаба қатнашмоқда. Бу, шубҳасиз, миллий спорт ютуқларининг кенг маънодаги натижасидир.

Ўтган давр мобайнида жамоани шакллантириш ва тайёрлаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонлик иштирокчилар Голландия, Португалия, Қатар, Россия, Сурия, Таиланд, Уругвай, Хитой, Германия, Аргентина, Баҳрайн, Бразилия, Чили, Эквадор, Испания, Франция, Италия, Қувайт, Люксембург ва Непал ва бошқа мамлакатларнинг 20 та спортчи жамоалари билан беллашадилар.

   

Таъкидлаш жоизки, бундай танловлар, ҳарбий маҳорат ёки спорт билан бевосита боғлиқ бўладими ёки йўқми, нафақат моҳирона намойиш ва томошабинларни завқлантирадиган яхши томоша, балки чет эллик ҳамкасблар билан ҳарбий ва профессионал тажриба алмашиш ҳамда ўз маҳоратларини амалда намойиш этиш имкониятини беради. Ўйинлар доирасида 329 та турли хил тадбирлар, шу жумладан мусобақалар, шунингдек тантанали маросимлар ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақалар спортнинг 27 та тури бўйича ўтказилади. Мазкур ўйинлар тинчлик даврида бутун дунё бўйлаб армияларнинг кучини намойиш этади. Халқаро ҳарбий ўйинлари ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА