БЕШ ТАШАББУС МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЕТАКЧИЛИГИДА

Юртбошимизнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича” 5 та муҳим ташаббусларининг барча йўналишларида республика бўйлаб Миллий гвардия бўлинмаларидаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиларининг ҳамкор ташкилот ва вазирлик вакиллари билан биргаликдаги тизимли ишлари йўлга қўйилган.

Ўтган ҳафта мобайнида ёшлар ўртасида маданият, санъат ва спорт йўналишларида, китоб ўқишга ва ахборот технологияларига қизиқишларини оширишга қаратилган бир қатор маданий-маърифий ва оммавий тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Навоий шаҳридаги Навоий олимпия заҳиралари коллежининг спорт мажмуасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган 10, 11-синф ўқувчилари билан “Ёшларнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати, Жиззах шаҳрида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Болалар ижодиёти фестивали”, Сурхондарё вилоят бўлинмасида “Ватан муқаддас – уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” бош ғояси асосида “Ҳарбий бўлиш менинг орзуим!” мавзусига бағишланган очиқ эшиклар куни, Қашқадарё вилоятида таълим муассасалари ёшлар иттифоқи етакчилари ва йўналиш сардорлари ўртасида “Югуриш марафони”, Тошкент вилоятида “Энг яхши спортчи оила” тадбирлари ва Ҳарбий-техник институти ташаббуси билан спортнинг мини-футбол тури бўйича Олмазор туман биринчилиги мусобақаси ҳамда туманда жойлашган ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Бўлиб ўтган барча тадбирлар юқори савияда ташкиллаштирилиб, 4000 дан ортиқ ёшларни қамраб олди. Барча мусобақалар ва тадбирлар якунида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бошқарма мутасадди раҳбарлари томонидан ғолиблар ва фаол ёшлар медаль, диплом ҳамда эсдалик учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА