МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШЛАР БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШДИЛАР

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам.

Куни кеча Республика ўғил болалар ўқув тарбия муассасасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девони ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида бешта муҳим ташаббус бўйича туркум тадбирлар бўлиб ўтди.

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилган тасвирий санъат, мусиқа, “Энг яхши китобхон” ва “Компьютер технологияларида энг яхши дастур муаллифи” ҳамда спорт мусобақаларида ўқув-тарбия муассасасининг 200 нафар ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

Баркамол авлод тарбияси йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг яна бир ёрқин исботи бўлган мазкур тадбирлар ўқувчи-ёшлар қалбида ватанпарварлик, мардлик, жасорат туйғуларини уйғотиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур тадбир орқали Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Республика ўғил болалар ўқув тарбия муассасаси, “Темурбеклар мактаби”, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти курсантлари ва ўқувчи ёшларини бир мақсад йўлида бирлаштириб, дўстона муҳитни яратишда кўмаклашдилар. Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилишга қаратилган маданий дастур давомида юқори натижаларга эришган ўқувчи ёшлар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА