ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ ПРОФЕССИОНАЛ БОКСДАГИ ДЕБЮТ ЖАНГИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов жорий йилнинг 10 ноябрь куни профессионал боксда дебют жангини ўтказади.

Хитойда бўлиб ўтадиган жангда Дўсматовга хитойлик Де Бин Жоу рақиблик қилади. Таъкидлаш жоизки, Де Бин Жоу шу кунга қадар профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозониб, битта жангда мағлуб бўлган бўлса, яна биттасида дуранг қайд этилган.

Хизматдошимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА