ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ДАВОМ ЭТТИРИЛДИ

Мамлакатимиз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашдек эзгу вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ҳамда ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги барча куч тузилмалари бўлинмаларининг жанговар шайлигини ошириш, амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулотлари ташкил этилди. Мазкур машғулотлар Сирдарё вилояти жойлашган Ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги бўлинмалари ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида жанговар бўлинмалар оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш, гаровга олинган фуқароларни озод қилиш, қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш ҳамда портлаш хавфи бўлган жихозларни зарарсизлантиришга қаратилган  ҳаракатларни моҳирона амалга ошириш билан бирга, фавқулодда ҳолатлар юз берганда олиб бориладиган ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатларининг нечоғли тартибли эканлигини синовдан ўтказдилар.

Махсус-тактик ўқув машғулотлари якунида ҳар бир тузилманинг ҳаракатларига баҳо берилиб, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА