САМАРҚАНДДА ИЛК МАРТА ХАЙРИЯ ЯРИМ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлган Самарқанд шаҳрида “Samarkand half marathon” халқаро хайрия ярим марафони илк маротаба ташкил этилди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Масофалари 2, 10 ва 21,1 километрларни ташкил этган хайрия ярим марафонида 23 давлатдан ташриф буюрган 3 мингдан ортиқ спортчилар билан бирга сенаторлар, депутатлар, ишбилармонлар, ҳокимлик вакиллари, журналистлар, жисмоний имконияти чекланган инсонлар, спорт ихлосмандлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари иштирок этдилар.

Шунингдек, марафон давомида хорижлик ва мезбон иштирокчилар ҳамда тадбирга йиғилган барча фуқароларнинг хавфсизлиги Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ИИВ ходимлари томонидан таъминланди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА