ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР СИНАЛМОҚДА

Бугунги кунда дунё ва минтақамизнинг айрим ҳудудларида ҳарбий-сиёсий вазиятнинг мунтазам ўзгариши, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида хатар ва таҳдидларнинг мавжудлиги сабаб ҳар бир давлат учун тинчлик ва хавфсизликни сақлаш долзарб масаладир.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси юртимиз тинчлиги фуқароларимиз осойишталигини таъминлаш, террорчилик ҳаракатларининг турли таҳдидларини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида бир қатор халқаро ҳамкорликдаги ўқув машғулот ва тренинглар ўтказиб келмоқда. Республикамиздаги ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилотлар билан биргаликда халқаро тажрибаларни қўллаган ҳолда ўтказилаётган ўқувлар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жанговар шайлигини мустаҳкамлаш, касбий маҳоратини янада такомиллаштиришда ўз самарасини бермоқда.

Хусусан куни кеча Миллий гвардия ташаббуси билан Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган асфалт заводига қарашли бинода “Кўп қаватли бинода гаровга олинганларни ушлаб турган, қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш ва яксон қилиш” мавзусида Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси бўлинмаларининг биргаликдаги ҳаракати бўйича махсус тактик ўқуви ўтказилди.

  

Ўқувнинг асосий мақсади тегишли хизмат ва тузилмаларнинг куч ва воситалари билан тезкор бошқарувини амалга ошириш, объектларда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этилишига қаратилган уринишларга чек қўйиш, гаровга олинганларни озод қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ушбу объектдан эвакуатсия қилиш, аниқланган портловчи воситаларни зарарсизлантириш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатларни юқори даражага кўтаришдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА