СОҒЛОМ ОИЛА – ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ҳодимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилиш, уларни Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш ва оилалар ўртасида дўстона алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида юртимиз бўйлаб муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, республикамиз бўйлаб барча Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлари, бўлинмалари ва муассасалари томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида “Энг яхши спортчи оила” спорт мусобақаларининг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилди.

Тошкент вилояти

“Ўтказилган мазкур мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллаганимизнинг асосий сабаби, биз оиламиз билан доимий равишда спорт билан шуғулланиб келамиз. Соғлом турмуш тарзи фарзандларимизни ақлан ва жисмонан етук бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳарбий хизматчи ва ходимлардан ташқари уларнинг оила аъзоларига ҳам катта эътибор қаратилиб, спорт билан оилавий шуғулланишига қулай шароит яратиб берилаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигига ўз ташаккуримизни билдирамиз”, – дейди Термиз шаҳрида ўтказилган мусобақа ғолиби Бўтаяровлар оиласи аъзоси.

Сурхондарё вилояти

Турли шартлардан иборат бўлган ҳар бир мусобақанинг якуний натижаларига кўра ғолиб жамоалар муносиб тақдирланиб, беллашувнинг навбатдаги республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

30 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Республика босқичининг иштирокчи оилавий жамоаларига омад тилаб қоламиз!

Бухоро вилояти

Навоий вилояти

Жиззах вилояти

Сурхондарё вилояти

Қашқадарё вилояти

Наманган вилояти

Фарғона вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА