ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДАГИ ИЛК ИШТИРОКДА 9 ТА МЕДАЛ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Абу-Даби шаҳрида 15-24 ноябрь кунлари спортнинг Жиу-житсу тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган сара спортчилар қаторида Ўзбекистон Жиу-житсу бўйича миллий терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб қайтди.

Терма жамоамиз аъзолари бу каби жаҳон чемпионатида биринчи бора қатнашаётган бўлсалар-да, якуний натижаларга кўра, 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза) медални қўлга киритдилар.

Бўлиб ўтган баҳсларнинг “beginner” йўналишида спортчиларимиз Анвар Муқимов олтин медалга, Жасур Джураев, Сухроб Усмонов ҳамда Хуршид Эшонходжаевларнинг ҳар бири эса жаҳон чемпионатининг 2 тадан, яъни олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлдилар.

Шунингдек, “master” йўналишида Руслан Якубов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Камол Усмонов бронза медалларини қўлга киритдилар.

Жиу-житсу бўйича миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатидаги илк муносиб ютуғи билан табриклаймиз!

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА