• Асосий
  • «ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ БИ..

«ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!»

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони Нукус шаҳридаги ҳарбий қисм хизматчилари, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоатчилик вакиллари ва Нукус давлат педагогик институти талабалари иштирокида «Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!» шиори остида тадбир ташкил этилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девони ва Нукус шаҳридаги ҳарбий қисм масъул офицерлари, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, жамоатчилик вакиллари ва Нукус давлат педагогика институти талаба ёшлари иштирокида «Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!» шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир жараёнида Миллий гвардия, Мудофаа, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари институт талабаларига ўтган 2018 йилда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, келгусида уларнинг олдини олишда қилинадиган вазифалар, уюшмаган ёшлар ва жиноят содир этишга мойил, профилактик ҳисобда турган шахслар билан ўтказиладиган ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳақида гапирилиб, ҳаётий бой тажрибалар ва ўгитлари билан ўртоқлашишди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, уюшмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик йўналишида тарбиялаш борасида олиб борилаётган тадбирлар ва бугунги кунда эришилаётган ютуқлар, ечимини кутаётган долзарб масалалар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон  Миллий гвардияси қўмондони томонидан Университетда ташкил топган "Фидокор ёшлар" гуруҳининг фаолларига фахрий ёрлиқлар топширилди. Бу эса муносиб рағбатнинг бир кўринишидир.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА