БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ – ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЭРКАК СПОРТЧИСИ

Кеча 26 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган “Наврўз” тантаналар саройида “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ЎзбекистонРеспубликаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалолов Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” деб тан олинди.

Жаҳон ареналарида юксак натижаларга эришиб келаётган спортчимиз жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Таъкидлаш жоизки, Жалоловнинг профессионал рингда ўтказган барча жанглари нокаут билан якунлаган бўлиб, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Екатеринбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси” деб тан олинган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА