ФУҚАРОЛАРИМИЗ МАНФААТИ ЙЎЛИДАГИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати томонидан бугунги кунда давлат объектлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли қўриқлаш борасида кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бунда хорижий тажриба ва замонавий техник воситалар амалиётда ўз самарасини бераётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, жорий йилнинг 10 январь куни соат 04:13 да Яшнобод тумани Чигил кўчаси 2-уйда жойлашган ХК “Нодиржон Универсал Бизнес” маиший техника дўконидан Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Мониторинг марказига “ташвиш” хабари келиб тушган.

Келиб тушган “ташвиш” хабарига кўра  зудлик билан  воқеа жойига етиб борган Миллий гвардия қўриқлаш хизмати тезкор гуруҳи томонидан ХК “Нодиржон Универсал Бизнес” маиший техника дўконининг ойна қисмини отвёртка билан очишга ҳаракат қилган ва қўриқлаш химат мошинасини  кўриб воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган ноъмалум шахс қўлга олиниб, тумандаги 1-сонли ИИБга топширилган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу номаълум шахс Тошкент шаҳар Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.К. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА