ШИЖОАТ ҒАЛАБА САРИ ЕТАКЛАЙДИ

Давлатимизнинг дунё ҳамжамиятида ўрнини белгилашда спорт соҳасида эришган ютуқларимизнинг ўрни алоҳида. Чунки спорт орқали давлатимиз байроғи жаҳон ареналарида ҳилпирайди, юртимиз мадҳияси баланд жаранг сочганида эса кўнглимиз фахр туйғусига тўлади.

Спортнинг барча турларида янгидан-янги ғалабага эришиш учун малакали спортчиларнинг давомчилари бўлиши зарур. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ташаббуси билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров бошчилигида бир гуруҳ спорт усталарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи ташкил этилди.

Ушбу ташриф давомида спортчиларимиз Қорақалпоғистон ёшлари билан учрашиб, давлатимиз томонидан ёшларга яратилиб берилаётган кенг имкониятлар ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, спортнинг сир асрорлари, ғолиб бўлиш учун доимо тинимсиз меҳнат қилиш кераклиги ҳақида батафсил гапириб бердилар. Ўз навбатида эса ёшлар, спорт соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, спорт саломатлик гарови эканлигини кенг тарғиб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда ёшлар иштирокида “Мен албатта чемпион бўламан!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди. Барчага ҳуш кайфият улашган мазкур югуриш машқларида ғолиб ва фаол бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Мана шундай тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида спортни ривожлантириш, келажакда эса юрт шарафини юксалтирувчи спортчилар ўсиб-улғайишида муҳим ўрин эгаллайди.

 

Янги Ўзбекистон шижоатли ёшлар билан / #yangi_ozbekiston_shijoatli_yoshlar_bilan

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА