Миллий гвардия тизимидаги ёшларЎзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий қисм ва муассасалари ёшлар етакчиларининг I Республика форумида иштирок этди

Жорий йилнинг 7 февраль кунида “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисм ва муассасалари ёшлар етакчиларининг I Республика форуми бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари сўзга чиқиб, етакчи бўлишнинг ўзига яраша машаққатлари борлиги, давомчиларига ўрнак ва намуна бўлиши кераклигини ўз шахсий ҳаётий мисоллари орқали гапириб ўтдилар. Хизмат фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган раҳбарлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда мардлик ва жасорат туйғуларини ривожлантириш йўлида амалга оширган ишлари борасида батафсил айтиб бергач, ёш етакчиларга келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тиладилар.

Йиғилишда барча ҳарбий таълим муассасалари ёшлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, Ҳарбий-техник институти курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ва Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Ёшлар етакчиларининг форуми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларда ватанпарварлик, мардлик туйғуларини янада юксалтириш, ушбу соҳада олиб борилаётган ишларга давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш, ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшлар етакчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Форум якунида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёшлар етакчиларига Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари ҳарбий бўлим бошлиқларига ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ҳамкор ташкилотларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг эсдалик совғалари топширилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА