Facebook ижтимоий тармоғида тарқатилган маълумотга билдирилган МУНОСАБАТ

Facebook ижтимоий тармоғида бир фуқаронинг Миллий гвардиянинг формасида расмга тушиб, пост жойлагани тўғрисида маълумотлар тарқалгани Миллий гвардия мутасаддиларининг эътиборидан четда қолгани йўқ, албатта.

Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тайинланган тегишли ишчи гуруҳ тезкор равишда ўрганиш ишларини олиб бориб, суратларда акс этган фуқаро бугунги кунда Миллий гвардия сафида хизмат қилмаслиги аниқланди.

Мазкур фуқаро маълум бир муддат Миллий гвардия тизимида хизмат фаолиятини олиб борган ва шу давр мобайнида хизмат фаолиятида йўл қўйган камчиликлари сабабли қўмондонлик томонидан қатъий чора сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Миллий гвардия сафидан четлатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги шахсий таркибга нисбатан талабчанлиги билан улар томонидан салбий ҳолатларнинг содир этилишига йўл қўймайди.

 

Миллий гвардия матбуот хизмати

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА