КОМПЬЮТЕР ТEХНИКА ВОСИТАЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот бошқармаси иловада келтирилган компьютер техника воситаларини етказиб беришда танлов савдолари асосида харид қилинишини эълон қилади.

Сиздан сўралган техникаларни шартнома тузилгандан сўнг 15 календар кун ичида етказиб бериш имконияти мавжуд бўлса, нархларни чегирма қилган ҳолда тўлов тури, етказиб бериш муддатини, (солиштирма жадваллар билан) тижорат таклифининг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда бизнинг манзилга юборишингизни сўраймиз.

Ҳар бир лот харид жараёнида кўриб чиқилади.

Тўлов тури: 100% товар етказиб берилгандан кейин тўлов.

Тижорат таклифлари ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзилга етказиб бериш орқали: 100029, Тошкент ш., Ш.Рашидов кўчаси 23-уй (ЎР МГ Харид қилиш бўлими) ёки электрон почта орқали қабул қилинади: ng.umto@mail.ru

Тижорат таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати «12» март 2020 йил, соат 18:00 гача.

Тижорат таклифига қўшимча равишда техникаларни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан расмий ваколатга эга бўлган дилер ёки дистрибюторлиги ҳақида хатниниг асл нусхаси, гувоҳнома, лицензия, корхона раҳбарининг паспорти нусхаларини тақдим қилишингиз сўралади.

Банкротлик, тугатилиш ёки қайта ташкил этилаётган корхоналар шу билан бир қаторда судлашув жараёнидагилар, кечиктирилган солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлганлар билан шартномалар тузилмайди.

Буюртмани бажарувчи корхоналар етарли даражада моддий-техник таъминотга эга бўлиши шарт.

Техник талаблар бўйича тўлиқ маълумотларни олиш учун телефонлар: (0371) 236-50-87, 236-50-68

Илова:

Ҳужжатни юклаб олиш
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА