САРИҚ РАНГЛИ ҚИШГИ ДАЛА КУРТКА, САРИҚ РАНГЛИ ҚИШГИ ДАЛА ШИМ, ТЎҚ ХАВО РАНГЛИ ҚИШГИ КУРТКА ИЧКИ КУРТКАСИ БИЛАН БИРГА, ТЎҚ ХАВО РАНГЛИ ЕНГИ УЗУН КЎЙЛАК ВА ШИМ, ТЎҚ ХАВО РАНГЛИ ЕНГИ КАЛТА КЎЙЛАК ВА ШИМЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот Марказий базаси иловада техник талаблари келтирилган сариқ рангли қишги дала куртка, сариқ рангли қишги дала шим, тўқ хаво рангли қишги куртка ички курткаси билан бирга, тўқ хаво рангли енги узун кўйлак ва шим, тўқ хаво рангли енги калта кўйлак ва шимларни етказиб беришда танлов савдолари асосида харид қилинишини эълон қилади.

Сиздан сўралган кийим-кечак махсулотларини етказиб бериш, имконияти мавжуд бўлса, нархларни чегирма қилган ҳолда тўлов тури, етказиб бериш муддатини, (солиштирма жадваллар билан) тижорат таклифнинг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда бизнинг манзилга юборишингизни сўраймиз.

Тўлов тури: олдиндан тўлов 15%.

Тижорат таклифлари ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача қуйидаги манзилга етказиб бериш орқали: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Заргарлик кўчаси 5 уй (ЎР МГ Моддий-техник таъминот Марказий базаси) ёки электрон почта орқали қабул қилинади: ng.baza.xarid@mail.ru

Тижорат таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати «02» март  2020 йил, соат 18.00 гача.

Тижорат таклифига қўшимча равишда техникаларни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан расмий ваколатга эга бўлган дилер ёки дистрибюторлиги ҳақида хатниниг асл нусхаси, гувоҳнома, лицензия, корхона рахбарининг паспорти ва Давлат Солиқ Қўмитаси томондан берилган солиқ тўловчилиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаларини тақдим қилишингиз сўралади.

Банкротлик, тугатилиш ёки қайта ташкил этилаётган корхоналар шу билан бир қаторда судлашув жараёнидагилар, кечиктирилган солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлганлар билан шартномалар тузилмайди.

Буюртмани бажарувчи корхоналар етарли даражада моддий-техник таъминотга эга бўлиш ишарт.

Илова:

Мурожаат учун телефон: (0371) 231-72-84, 231-72-85.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА