ТEЛEФОН ЎҒРИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

17 март куни соат 22.00лар атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 3-даҳада пиёда кетаётган аёлнинг қўл телефонини ўғирлаб қочаётган шахс ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ва ИИББ ППХ ходимларидан иборат авто экипажи томонидан қўлга олинди. Телефон ўз эгаси фуқаро Ф.Н. га қайтарилиб, ўғрилик содир этган шахс Юнусобод туман ИИО ФМБга топширилган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган номаълум шахс Юнусобод туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро А.А. эканлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА