ВАТАН ҲИМОЯСИГА БЕЛ БОҒЛАГАН ЙИГИТЛАР

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорида белгиланганидек, чақирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимиз Қуролли Кучларида бошқа соҳалардаги каби амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, Қуролли Кучларимизнинг қайта қурилиши ёшларимизда фуқаролик масъулияти, позицияси ва ватанпарварлик туйғусини оширишга хизмат қилмоқда.

Куни кеча эса юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишга шай бўлиб муддатли ҳарбий хизматни ўташга шаҳдам қадамлар билан келган фуқароларимиз Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг барча тузилмалари билан бир қаторда Миллий гвардия ҳарбий қисмларида ҳам кутиб олинди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга келган аскарларимизга улар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва амалдаги ислоҳотлар самарасидан оқилона фойдаланишни, шунингдек, ўз муқаддас бурчини сидқидилдан адо этишда бор куч-ғайратини сафарбар этишларини тилаб қоламиз.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА