КАРАНТИНДАН ҚОЧМОҚЧИ БЎЛГАН ЯНА БИР ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 20 март куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан “Москва-Тошкент” поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган Наманган вилояти (1995 йил)да туғилган фуқаро Аббосов М.Р. эпидемик вазиятга кўра, ўрнатилган тартибда, Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган. Ушбу фуқаро 21 март куни соат 15.30 да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган вақтда карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА