ЎЗИНГИЗ ВА АТРОФДАГИЛАР СОҒЛИҒИГА БEФАРҚ БЎЛМАНГ

Маълумки, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 21 мартдан эътиборан юртимизда фаолият юритаётган мавжуд кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (калян) марказлари ва компютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар идоралари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу қарорга хилоф равишда иш юритаётган баъзи тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда. Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб барча ҳудудларда амалга оширилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА