• Асосий
  • ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасидаги ўзаро “Ҳамкорлик-2019” режасига асосан Хитой делегациясининг ташрифи билан 2019 йилнинг 2 май куни икки томон қўмондонлиги учрашиб, ҳамкорликдаги ўқув-амалий машғулотлар бўйича бир қатор масалалалар муҳокама қилинган эди.

“Ҳамкорлик-2019” аксилтеррор ўқув-амалий машғулотлари жорий йилнинг 5 май куни Жиззах вилояти “Фориш” полигонида икки қўмондонлик вакиллари, Жиззах вилояти ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида старт олди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Турсунов Ботир Ражабович ва Хитой Халқ Республикаси Халқ Қуролланган Милицияси қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Цинь Тянлар очилиш маросимда сўзга чиқиб бу ўқув машғулоти икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Миллий армиямизнинг янада ривожланиши учун хизмат қилишини таъкидлаб барча иштирокчи ҳарбий хизматчиларга омад тиладилар.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси Алоҳида  намунавий-кўргазмали  оркестри томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилиб миллий байроқлар ҳамда биргаликда халқаро ўқув машғулотлари байроғи юксакларга кўтарилди.

   

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси фахрий қоровул  батальони шахсий таркиби ўзларининг кўргазмали чиқиши билан меҳмонлар эътиборини тортган бўлса, Хитой Халқ Республикаси Халқ Қуролланган Милицияси ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича чиқишлари ҳамда мотоциклларни бошқариш усуллари намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

   

Очилиш маросими якунлангач, меҳмонлар саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардиясининг экстремал шароитларда  фойдаланиладиган техник воситалар ҳамда қурол-аслаҳалар билан  танишдилар шунингдек, меҳмонларнинг маданий ҳордиқ олишлари, ўқув машғулотларни юқори кайфиятда бошлашлари учун концерт дастури ҳам ташкиллаштирилди. Эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх ва хитой тилида ижро этилган куй-қўшиқлар меҳмонларни жўр бўлишга чорлади.

Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган ўқув-амалий конфренцияда ўқув машғулотлари жараёнлари билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама этилди. Бўлиб ўтадиган ўқув машғулотлари юрт ҳимоячиларининг юксак ҳарбий маҳоратга, мустаҳкам иродага, ўз Ватанига садоқатли посбон бўлиб, етишишларида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳамкорликдаги ўқув-машғулотлар икки ҳафта мобайнида давом этади.

   

   

   

   

   

 
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА