Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббусида Урганч туманидаги гилам ишлаб чиқариш корхонасининг иш фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда...

Мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган эпидемиологик вазиятда жорий этилган карантин қоидалари вазият барқарорлашишига кўмак бўлмоқда, бироқ чекловлар сабаб баъзи оилаларда юзага келган моддий етишмовчиликларга қарамасдан, халқимизнинг олийжаноблик, бағрикенглик ҳамда саҳоватпешалик каби фазилатлари ҳеч бир хонадонни эътибордан четда қолдирмаяпти. Беминнат ва эзгуликка йўғрилган хайрия тадбирлари Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси доирасида кенг кўламли тартибда йўлга қўйилган бўлиб, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари ўз вақтида етказиб келинмоқда.  Хусусан, бошқарма бошлиғи полковник И.Бекчанов ҳам Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган 6-сектор ҳудудида жойлашган Урганч туманига ташриф буюриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуши билан яқиндан танишди. Шунингдек, тумандаги гилам ишлаб чиқариш корхонасини кўздан кечирди.

Таассуфки, карантин чекловлари тадбиркор ҳамда мазкур корхона ишчи-ходимлари фоалиятида бир қанча муаммоларни юзага келтириб, ҳозирги кунда иш жараёни тўхтатилишига сабаб бўлган эди. Бошқарма бошлиғи томонидан мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилиб, корхона учун амалий ёрдам кўрсатилиши ҳамда тез фурсатларда қайта иш бошлаши айтиб ўтилди. 

 Айни пайтда ушбу корхона ўз иш фаолиятини қайта йўлга қўйиши ҳамда ишчи-ходимларнинг бандлиги қайта таъминланиши мақсадида амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган. Энг муҳими, халқ бирдамлигида тартиб-қоидаларнинг амалий натижасини таъминлаш – саломатликни асраш демак.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА